NPK нимани билдиради?
Ўсимлик ўстириш билан шуғулланадиган инсонлар эртами-кечми NPK ҳарфларига дуч келади ва ва бу нима эканлигига жавоб излай бошлайди. Ушбу лотин тили ҳарфлари минерал ўғит қадоқларида ва гидропоник ўстириш усули учун мўлжалланган озуқа эритмалари рецептларида кўп учрайди. Улар нимани англатади?
NPK – бу Менделеев жадвалидан олинган элементлар белгиларининг йиғиндисидир: N - азот, P - фосфор, K – калий. Ушбу элементлар тупроқнинг макроэлементлар гуруҳига тегишли бўлиб, ўсимликлар озиқланишида жуда муҳим ўрин эгаллайди.
Инсон томонидан NPK тушунчасининг киритилиши ушбу учликнинг қанчалик аҳамият касб этганлигини билдириб турибди. Бундан ташқари, ушбу учлик ўзаро кучли алоқадорликка эгадирки улар ўртасидаги мувозанатни ўсимлик турли ривожланиш фазаларида билиш ва шу мувозанатга риоя қилиш юқори ҳосилдорлик гаровларидан биридир.
Азот, фософор ва калийнинг оғирлик нисбати бўйича таққосланиши NPK тушунчаси билан ифодаланади. Кимдир бу нисбатни фоиз кўринишида деб билади. Масалан, азот, фофор ва калийнинг қўлланиш меъёрлари турли ўсимликларга ва турли ривожланиш даврлари учун NPK формуласида қуйидагича кўринишга эга: 60-100-150. Бу шуни билдирадики, яъни ушбу ўсимликка 1литр озуқа эритма таёрлаш учун 60 мг соф азот, 100 мг соф фосфор ва 150 мг соф ҳолдаги калий қўшилиши керак. Минерал ўғит қадоғида эса бошқача сонлар ёзилиши мумкин: 2-4-3. Бу эса аксарият ҳолларда ушбу 3 элемент оғирлигининг кадоғдаги ўғитнинг жами оғирлигига фоиздаги нисбатини билдиради, яъни 100 грамм ўғит таркибида азот 2%, фосфор 4% ва калий 3% ташкил этади. Қадоқда NPK ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Биринчи ҳолатда, яъни тавсия этилган озуқа эритмасида азот, фосфор ва калий элементлари соф ҳолати ҳисобланиши кк бўлса, минерал ўғит қадоғида келтирилган NPK учун қайта ҳисоблаш кк бўлади, сабаби уларнинг оксиди сони ёзилган бўлади ва фосфор Р2О5, калий К2О учун қайта ҳисоблаш коэффициентини қўллаш керак бўлади. Коэффициент ушбу бирикмадаги соф Фосфор- 43,6% ва кислород- 56,4%, соф Калий-83% ва кислород-17%, нисбатидан келиб чиқиб белгиланади, яъни Фосфор учун-0,436, Калий учун-0,83.
Мисол учун, сиз ишлатмоқчи бўлган ўғитда қуйидаги элементлар мавжуд: N-15%, P2O5-10%, K2O-14%, ва ушбу ўғитнинг 1кгда қанча калий борлиги аниқлашимиз керак. 14% ни сонга айлантирамиз-0,14. Қайта ҳисоблаш коэффициенти- 0,83.
Энди ҳисоблаймиз:
0,83*0,14*1000=116 грамм Калий 1 кг ўғитда мавжуд. Худди шу услубда бошқа элементларнинг қайта ҳисоблаш коэффициентини аниқлаб олиб керакли ҳисоб-китоб юритиш мумкин.
Қуйида элементлар оксидларини қайта ҳисоблаш коэффициентлари келтирилган:
Манба: Умид Ахунов, Agrohouse