Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Сабзавот ва полиз экинларидан барвақт ва юқори ҳосил олиш учун амал қилиш керак бўлган тадбирлар

23/Noyabr/2024 15:38
  1009

Сабзавот, полиз ва картошка экинларида барвақт, сифатли ва юқори ҳосил олиш учун қуйидаги тадбирларга амал қилиш зарур:

1. Сабзавот ва полиз экинлари уруғларини экишга тайёрлашда албатта уларга ишлов бериш зарур. Бу уруғдаги бактериал ва вирус касалликларини йўқ қилади. Ўсимлик соғлом ўсади.

2. Картошка туганакларини ниш чиқартириб “яровизация” кейин экиш керак. Бунда ниҳолларни пайдо бўлиши 15-20 кунга тезлашади.

3. Помидор кўчатларини етиштиришда уларни фосфор ўғити билан тўйинтириш, ҳосилдорликни 20-25%га оширади.

4. Экинларга азотли минерал ўғитнинг 20-25%ни экиш олдидан, қолган қисмини тенг иккига бўлиб, кўчатлар тутиб олгандан кейин ва иккинчисини ўсимлик қийғос гуллаганда бериш зарур.

5. Кўчати ёки уруғи билан экилган экинлар эрта баҳорда пленка остида етиштирилса, ҳосил 20-25 кун олдин етилади ва умумий ҳосилдорлик ҳам 15- 20%га ошади, сувни иқтисод қилади.

6. Экинларни фақат кечқурун 3-4 соат мобайнида кичик меъёрда суғориш ҳам ҳосилдорликни оширади.

7. Иложи бўлса томорқанинг ҳар сотиҳ ерига 3-4 тоннадан чириган гўнг солинса, ҳосилдорлик юқори бўлади ва сифати кескин яхшиланади.

Манба:

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти (2017). Аҳоли томорқа хўжаликларида сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: