Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Интенсив гилос боғларини барпо қилиш ва ёш кўчатларга шакл бериш

23/Noyabr/2024 17:07
  1258

Хорижий кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги гилос боғларини барпо қилишда ҳам экиш схемасини тўғри танлашга жиддий эътибор берилади. Бунда тошлоқ, унумдорлиги паст тупроқларда зичроқ, яъни 4х2,5 м, ўртача унумли тупроқларда кенгроқ, яъни 5х3 м схема тавсия этилади.

Бунда ҳам экиш схемасини танлашда пайвандтагларнинг ўсиш кучига қаралади. Бинобарин, жуда ҳам кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги кўчатлар зич экилса, қолганларининг ораси нисбатан кенгроқ қилиб ўтқазилади.

Кўчатлар ўтқазилаётганда 40-45 см узунликда қолдирилиб, юқориги қисми кесиб ташланади. Бундай кўчатларда 3 йил мобайнида маҳаллий боғлардаги каби йилига икки марта (ёзда 10 июндан 1 июлгача ва эрта баҳорда – феврал ойида) кесиш ишлари ўтказилади. Фақат бунда ён шохлар 15-20 эмас, балки 10-15 см узунликда қолдирилади. Тўртинчи йилдан бошлаб лидер шохларнинг узунлиги 40-45 см қилиб белгиланади.

Айрим илғор фермер хўжаликларида дарахтларни симбағазларга тортиб боғлаш ҳам кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатда дарахтларнинг скелет шохларини шакллантиришда уларни симбағаз йўналиши бўйлаб қолдиришга, зарур ҳолларда шу томонга қараб йўналтириш учун тортиб боғлаб қўйиш ҳам мумкин.

Манба:

Абдикаюмов З.А., Қаландаров А.А., Абдуллаев К.С. (2015). Интенсив гилос боғларига шакл бериш бўйича тавсиянома. Тошкент: “Noshirlik yog’dusi” нашриёти.

Улашиш: