Банан ҳақида нималар биласиз?..
· Бананнинг мингга яқин тури бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам истеъмолга яроқли эмас.
· Банан таркибида А, С, Е, Б12 витаминлари, рибофлавин, тиамин, ниацин, фолиокислота, темир, калий, калций, магний, фосфор, мис, рух, фтор каби минераллар ва бошқа озиқ моддалари жуда кўп.
· Энг кўп банан ейдиган одамлар Африкадаги Бурунди мамлакати аҳолиси ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир киши йилига 200 килограммга яқин банан истеъмол қилади.
· Йиллик ҳосил вазнининг оғирлиги бўйича банан апелсиндан кейин иккинчи ўринда туради.
· Ҳиндистон – энг кўп банан етиштирувчи мамлакат.
· Янгисига қараганда қуритилган бананнинг калорияси беш карра кўпроқ бўлади.
· Банан – энг кенг тарқалган қишлоқ хўжалик экинларидан бири. У оммалашганлиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллайди. Олдинги ўринларда гуруч, маккажўхори ва буғдой туради.
· Банан – энг радиоактив мева. Унинг таркибида калий радиоактив изотоплари миқдори кўп. Лекин бунинг хавотирланарли жойи йўқ. Бу радиация ҳар қанча кўп банан истеъмол қилинса ҳам, инсон организмига зарар етказмайди.
· Банан етилиб пишса, мазаси ширинроқ бўлади. Улар узилган пайтда яшил тусда бўлади.
· Энг кўп банан экспорт қилувчи мамлакат – Эквадор.
· Бир гектар банан майдонидан 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
· Бананнинг пишиб етилиши учун навига қараб 10 ойдан 18 ойгача вақт керак бўлади.
· Банандан ун, кетчуп каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Банан кетчупи Филиппинда, Иккинчи жаҳон уруши пайтида оммалашган.
· Банан пўчоғидан совун тайёрлашда фойдаланилади.
Муаллиф: М. Мадвалиев. Манба: soglom.uz