Қайин шарбати – организм қуввати
Оқ қайин ўсимлиги дориворлик хусусиятлари учун қимматли аҳамиятга эга. Унинг шарбатидан кўпгина касалликларни даволаш ва олдини олиш учун тиббиётда кўп фойдаланилади.
Қайин шарбати босим таъсирида қайин дарахтининг илдизларидан тепага кўтарилаётган суюқликнинг дарахт танасининг пўстлоқ қисмини кесиб, суюқликни ташқарига чиқариб олиш орқали олинадиган ичимлик ҳисобланади.
Суюқликнинг асосан баҳор мавсуми бошланиши билан, яъни дарахт танасида шира ҳаракати кузатилганда олиниши мақсадга мувофиқ. Қайин шарбатини одатда кунига 2-3 литргача олиш мумкин. Бу дарахтнинг ёшига боғлиқ, агар дарахт катта ёшда бўлса, 7 литргача олиш мумкин. Ёш дарахтлар нобуд бўлишининг олдини олиш учун улардан шарбат олиш тавсия этилмайди. Шарбат учун дарахт танаси кесилса, ёш шохларини кесиб ҳам олиш мумкин. Махсус бурғу билан 2-5 см чуқур тешик, яъни учи тор туйник қўйиб бурғуланади ва пластик томизгич ёрдамида суюқлик пастга йўналтирилиб, шиша идишга йиғиб олинади. Қайин шарбатини олиш даврида дарахтга инфекция тушиши ва дарахт қуришига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг олдини олиш керак.
Қайин шарбатида ўндан ортиқ органик кислоталар, бетулол эфир мойлари, витаминлар, сапонинлар ва В12, В6 витаминлари мавжуд.
Қайин шарбатидан коллекция йиғиш ишлари апрел ойида бошланиб, об-ҳаво шароитига қараб май ойигача давом этади. Қайин шарбатининг 0,5 литр ҳажмдаги ичимлигида шакар 2% ни ташкил этади ва турли ичимликлар тайёрлаш учун мустақил тайёрланади.
Халқ табобатида қайин шарбати диуретик сифатида тавсия этилади. Бундан ташқари, дермотологик касалликларда, экзема ва терининг герпес касалликларида локал равишда ишлатилади.
Қайин шарбатини нафас йўллари касалликларида, буйрак тош ва ўт пуфаги, подагра, ревматизм танадаги шишлар, ошқозоннинг баъзи касалликлари ва ошқозон ярасида ичиш тавсия этилади. Қайин шарбати таркибида шакар миқдори кўплиги ва танин моддаси, витаминлар, минерал моддалар мавжудлиги сабабли ошқозон фаолияти учун фойдалидир.
Қайин шарбатини нафақат даво учун, балки профилактика мақсадида ҳам ичиш мақсадга мувофиқдир.
М. Иномова