Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёш қуёнчаларни онасидан ажратиш усуллари

24/Noyabr/2024 05:40
  1061

Булар:

1. Қуёнчаларни онасидан бирданига ажратиш.

2. Қуёнчаларни онасидан даврий равишда ажратиш, яъни бир икки кун оралатиб эмизиб, ажратиш.

3. Қуёнчаларни онасидан аста-секин ажратиш. Бунда яхши ривожланган семиз қуёнчалар онасидан ажратилиб, ориқларини кейинчалик, энг охирида ажратиш.

Охирги усул қуёнбоқарлар орасида кенг тарқалгандир. У энг рационал усул бўлиб, бунда қуённинг сут безлари аста секин ўз фаолиятини тўхтата боради ва ориқ нимжон қуёнчаларнинг тезроқ етилишига сабаб бўлади. Қуёнчалар онасидан 35 кун давомида ажратилгани маъқулдир.

Она қуённинг сути энг тўйимли сут қаторига киради, чунки унинг таркибида 10 % ёғ, 10-15 % оқсил бор. Қуйида  қуён сути билан сигир сутининг кимёвий таркиби таққосланган жадвални келтиради:

Сигир ва қуён сутининг кимёвий таркиби (% ҳисобида)

Қуруқ қисмининг таркиби Сут
Сигирда Қуёнда
Оқсил 3,3 14,5
Ёғ 3,5 11,0
Лактоза 4,5 2,0
Кул 0,7 2,5

Қуён сутининг кимёвий таркиби фаслга қараб ўзгариши мумкин. Қуёнларда сут безларининг сони 8-10 тагача бўлади. Оғиз сути уларда 23 кунгача давом этиб, кимёвий хусусияти жиҳатидан ўзига хосдир.

Сутнинг таркибида  оқсил, фермент ва витаминлар миқдори жуда кўп бўлиб, она қуён 28 кун давомида сут эмизиб, ўртача  4,7 кг гача сут ҳосил бўлади. Туғилган қуёнчаларнинг вазни сут ҳисобига 1,52 дан 3 кг гача боради. Айрим қуёнларнинг сут эмизиш даври 50 кунгача ҳам давом этиши мумкин. Қуённинг серсутлигини аниқлаш учун қўл тоза ювилиб, қуён ағдарилади ва сут бези қўл билан енгилгина босиб кўрилади. Сут безлари яхши ривожланган серсут қуёнларда қўл теккизиш билан сут чиқади, кам сутли қуёнда эса сут чиқмайди.

Манба:

Нурматов А.А. ва бошқалар (2017). Хонадонларда, кўп тармоқли фермер  ҳамда бошқа тоифадаги хўжаликларда  куён боқиш бўйича тавсиянома. Тошкент.

Улашиш: