Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидор кўчатини етиштириш бўйича тавсиялар

27/Noyabr/2024 22:07
  1200

Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат уч хил усул билан тайёрланади.

1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан.

2. Уруғни махсус тайёрланган жойга шаблон усулида экиш усули билан.

3. Пикировка қилиш усули билан.

1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 25 – 30000 та уруғ олинади. Кўчат етиштириш  учун яхши чириган гўнг ва унумдор тупроқ билан 5/1 нисбатда аралаштирилади. Ушбу  аралашма буғлаш ёрдамида дезинфекция қилиниш керак. Уруғлар ораси 5 – 15 см  гача оралиқда 1,5 – 2 см чуқурликда экилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Уруғлар тез униб чиқиши учун улар нам тупроққа экилади. Уруғ экиб бўлингач, устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан мулчаланади. 5-6 кунда экилган уруғларни ердан тўлиқ униб чиқади.

Помидор уруғларининг ердан униб чиқиши учун иссиқлик меъёри 24-26°С. Ниҳолларда 1-2 тадан чин барг пайдо бўлган даврда уларни 10x10 см катталикдаги озиқали тувакчаларга кўчириб ўтказилади. Ниҳолларни кўчириб ўтказишдан бир сутка олдин улар қондириб суғорилади, бу эса уларни осон кўчириб олинишини таъминлайди.

Кўчатларни суғоришда жуда эхтиёт бўлиш лозим, уларни ўта намланиб кетиши ёки  тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш  бажарилгани маъқул.

Юқори сифатли кўчатнинг 8-9 тадан барги бўлиб, баландлиги 18-20 см, новдасининг  қалинлиги эса 0,8-1,0 см, бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида улар  орасидаги касалланганлари, ўсишдан жуда орқада қолган, нозик кўчатларни чиқитга  чиқариб, олиб ташланади.

Ниҳолларда биринчи иккита чин барг пайдо бўлиши ва уларни дастлабки ўсув  даврида ҳаво ҳарорати кундузи 13-16°С гача, кечаси 11-13°С гача пасайтирилиши,  айниқса, эртаги навларда биринчи гулшодасидаги мева сонини кўп бўлиши  натижасида ҳосилдорликни юқори бўлишини таъмин этади. Кейинчалик ҳаво  ҳароратини очиқ кунларда 20-24°С, булутли кунларда 18-19°С, кечаси эса 16-17°С  атрофида сақлаш лозим бўлади.

Кўчат тайёрлаш вақти:

1. Кузги – қишки мавсум: сентябрь

2. Қишки–баҳорги мавсум: ноябрь – декабрь

3. Ёзги – кузги мавсум: июнь

Ёзги–кузги ва кузги-қишки мавсум учун уруғлар тувакчаларга экиш йўли билан,  қишки – баҳорги мавсум учун уруғни тувакчаларга экиш усули ва пикировка қилиш  усули тўғри келади.

Кўчат етиштириш учун иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 18-20°С, кечки ҳарорат  эса, 15-16°С бўлгани маъқул.

Манба:

А. Э. Шайхов ва бошқалар (2013). Энерго - тежамкор иссиқхоналарни  қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма. Тошкент.

Улашиш: