Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Европа Иттифоқида ғалла экинларининг ҳосили камайиши прогнозлаштирилмоқда

22/Noyabr/2024 19:40
  1234

Европанинг Coceral номли ғаллатрейдерлари конфедерацияси баъзи давлатлардаги қурғоқчилик туфайли, ЕИда ғалла етиштириш бўйича ўзининг олдинги қилган прогнозига тузатишлар киритди.

Coceral, ЕИда етиштириладиган ғалла бўйича қилган баҳолашини 3 миллион тоннага ўзгартирди. Яъни, мартда таҳмин қилинганидек 2018 йил ЕИда 302 миллион тонна эмас, балки 299 миллион тонна ғалла олинади.

Германия, Скандинавия, Румыния ва Балтика давлатларида ғалла етиштириш мартда кутилганидан камроқ бўлади.

Ҳусусан, Coceral ЕИдаги буғдой ҳосилини 139 миллион тонна бўлишини баҳоламоқда (ўтган йилги ҳосил 141,6 млн тоннани ташкил этган). Арпа ҳосили 60,8 млн тоннани ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткичдан (58 млн тонна) юқори бўлиши кутилмоқда.

ЕИда маккажўхори ҳосили ўтган йилгидек 60 миллион тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Фақат Coceral, рапс ҳосилини ўтган йилгидек 22 миллион тонна эмас, 21 миллион тонна миқдорида бўлишини кутмоқда.

Манба: Topagrar.com

Улашиш: