Балиқчилик хўжалигини ташкил этиш учун ишни нимадан бошлаш керак?
Балиқчилик хўжалигини ташкил қилиш учун энг авалло балиқ боқиш учун жойни тўғри танлаш мақсадга мувофиқ. Чунки танланган жой боқиладиган балиқ биологиясига мос бўлиши керак. Балиқчилик хўжалиги учун жой танланганда энг аввало сув манбасига эътибор берилади.
Танланган жой зовурларга яқин бўлсин. Кўлмак бўлмасин. Иложи борича қишлоқ хўжалигига яроқсиз ерлар, айро ердаги экин ерларга, боғзорларга, уй-жойларга халақит бермаслиги керак. Жой аниқлангандан кейин балиқчи мутахассисга мурожаат қилиш керак. Сўнгра табиат мухофазаси қўмитасига мурожаат қилиш лозим.
Интенсив усулда етиштирилаётган балиқлар қанча муддатда сотувга тайёр бўлади?
Сувни қисқа муддатларда алмаштиришга ва исрофсиз ирригация тизимига қайтарилишига сунъий озиқлантиришга асосланиб – ерда ковланган ҳовузларга, бассейнларга ва садок мосламаларида қисқа муддатда товар балиқ етиштириши – интевсив балиқ етиштириш деб айтилади. Интевсив усулда иккинчи ёғли-оғирлиги 25-35 грамм келадиган, озуқа самарадорлиги (5) бўлган кари (зоғора) апрель-октябр ойларида (210 кунда) 1000 грамм бўлади. Африка лаққаси эса 1.5-2.0 кг.гача етади.
Балиқларни йилнинг қайси вақтида овлаган маъқул ва уларни қай тартибда овлаш керак?
Ҳовуздаги балиқни кузда ва қишда овлаган маъқул. Чунки баҳорда танасида гормонлар ва баъзибир заҳарли моддалар кўпаяди ва балиқ таъми унчалик яхши бўлмайди. Ёзда ҳаво иссиқ бўлгани боис балиқ маҳсулоти инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда заҳарланишга ҳам олиб келиш эҳтимоли бор.
Даврон Ниёзов,
ихтиолог-гидробиолог, балиқшунос
Манба: «Бетакрор Бухоро»