Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқни куртак пайванд қилиш

23/Noyabr/2024 20:13
  2867

Ҳадемай куртак пайванд вақти ҳам келиб қолади. Маълумки дарахт турларига кўра куртакпайванднинг энг қулай вақти - июнь ойини ўрталаридан, сентябр ойигача бўлган давр оралиғидаги турли пайитлардир. Баъзи боғбонларнинг фикрича, ёнғоқни пайванд қилиш учун энг мақбул вақт август ойидир.

Ёнғоқнинг серҳосил, сифат ва самарадорлиги юқори бўлган навларини кўпайтириш учун пайвандлаш усули билан тез ва сифатли мева етиштириш асосий вазифа ҳисобланади. Хусусан, грек ёнғоғи ҳамда Америка пекан ёнғоғининг серҳосил навларини кўпайтиришда уруғидан экилган ёнғоқларни иккинчи йил пайванд қилиб, 4-5 йилда ҳосил берадиган кўчат тайёрлаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, тажрибаларга кўра уруғдан (мевасидан) экилган ёнғоқни кўчатчилик участкасида эмас, балки ташкил этилган боғда пайвандлаш яхши натижа беради. Сабаби, ёш ниҳоллар озуқа моддаларига бой бўлган жойда яхши ривожланади ва қилинган пайванд тез тутади. Кўчатзорда сув борлиги туфайли кесилган жойида битиш (каллус) яхши амалга ошмай, пайванд тўлиқ тутмайди.

Ёнғоқларни куртак пайвандлаш алоҳида технология талаб этади, яъни пайвандтаг ва пайванддўсни доира шаклда кесиб амалга оширилса, яхши натижага эришилади. Бунинг учун ниҳолнинг ер устидан 20 сантиметр баланд жойидан пайванд қилинса, 70-80 фоизли натижага эришиш мумкин.

Қуйидаги видеода Турикиядаги боғбонларнинг ёнғоқ куртак пайвандини қандай амалга оширишларини кўришингиз мумкин:


Манба:

1.     Ғуломов Б., Аброров Ш., Нормуротов Н. (2013). Мевали дарахтларга шакл бериш, кесиш ва пайвандлаш. Тошкент: Baktria press.

2.   Астанақулов Н., Мирзалиев А. (surxontongi.uz)

Улашиш: