Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимлик битлари ва уларга қарши кураш

23/Noyabr/2024 18:05
  1423

Сабзавот экинларида ўсимлик битларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, айрим йиллари ҳосилдорликни 50% гача камайтириши мумкин. Битлар ўсимлик ширасини сўриб уни ҳолдан тойдиради. Сабзавот экинларида ғўза ёки полиз бити, беда ёки акация бити, шафтоли битлари учраб жиддий зарар келтиради.

Кураш чоралари

Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик.

Биологик кураш: Сабзавотлардаги ўсимлик битларига қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш.

Кимёвий усул: Агарда ўсимлик битларининг миқдори кўп бўлганда қуйидаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: Маспилан 20% н.к. -0,15 л/га; Карбофос 50% эм.к. – 0,6 л/га; Пилармос 20% н.к. – 0,15л/га; Камелот 20% н.кук.- 0,15л/га; Калипсо 48% сус.к. – 0,05-0,07 л/га; Дельтафос 38% эм.к. – 1,0 л/га; Вертимек 1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов берилади.

85.jpg (7 KB)

Қора бит

 

61.jpg (10 KB)

Шафтоли бити

 

Манба:

Болтаев Б.С, Сулаймонов Б.А, Мавлянова Р.Ф, Холмуродов Э.А. Рустамова И.Б. (2013). Сабзавот экинларининг зараркунанда, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари. Кўлланма. Тошкент, Ўзбекистон, “Sylmo Servis” нашриёти.

Улашиш: