Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Гўшт маҳсулотларининг нархлари неча фоизга қимматлашди?

28/Mart/2024 22:22
  1013

Нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик мева маҳсулотларига тегишли бўлса-да, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг қимматлашиши ундан қолишмайди, деб ёзади ЎзА.

Давлат статистика қўмитаси 2018 йил май ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълум қилди.


Гўшт маҳсулотларининг нархларини фоиз кўрсаткичдаги ўзгаришлари:

Нархларнинг ўсиши – мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) – 3,4%; гўшт қиймаси – 2,7%; қўй гўшти – 2,5%; суяксиз мол гўшти – 2,3%; қайнатилган колбаса – 1,3%; ярим дудланган колбаса – 1,2%; сосиска, сарделка, гўштли консервалар – 0,4%.

Тирик ва совутилган балиқ нархларида 3,9 % ўсиш кузатилган бўлса, парранда гўшти (сонлардан ташқари) 1,9% ва товуқ болдири ҳамда сон қисмлари 2,1% га нархлари пасайди.
Манба: www.uza.uz

Улашиш: