Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Австралияда мушукларга қарши дунёдаги энг узун девор қурилди

23/Noyabr/2024 16:44
  1269

Австралиянинг Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш агентлигида, мушукларга қарши дунёда энг узун девор қуриб битказилганини эълон қилишди. Унинг узунлиги 44 километрни ташкил этади. Девор, Элис-Спрингс шаҳридан 350 км шимолий-шарқда, 94 квадрат километрдан иборат ҳудудда ташкил қилинадиган қўриқхонани мушуклардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган, деб хабар беради  Gismeteo.ru портали.

Қўриқхонада австралиянинг маҳалллий ўсимликлари ва ҳайвонлари яшайди. 2020 йилгача ҳукумат қўриқхона ҳудудини 1000 квадрат километрга қадар кенгайтиришни режалаштирмоқда. Унда қуёнлардан зарар кўрган ўсимлик турларини ҳам ўстириш режалаштирилмоқда.

Австралия ҳудудида илк мушуклар XVIII асрда пайдо бўлган. Уларни Буюк Британия колонизаторлари келтиришган. Яшаш учун қулай шароитлар ва мўл озуқа туфайли мушуклар кўпайишиб, натижада бир қисми ёввойилашиб кетди.  Бугунги кунда материк ҳудудида 10-20 млн ёввойи мушуклар яшамоқда. Улар Австралия учун инвазив (ташқаридан келган) тур ҳисобланади ва ноёб ва эндемик (фақат шу ерда яшайдиган) сутэмизувчиларни ва қушларни қириб юборишяпти.


Манба: www.gismeteo.ru

Улашиш: