Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Навоийда 800 тонна пилла етиштирилади

17/Aprel/2024 06:23
  852

Навоий вилоятида пиллачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бераётир. Жумладан, мавжуд тутзорлар кенгайтирилиб, кўчатлар сафи тўл­дирилди, дея хабар беради ЎзА.

Пилла кластер усулида етишти­рилмоқда. “Кармана пилла хазинаси”, “На­воий ипак қурти уруғи”, “Кармана Ал-Азиз ипаги” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда “Хатирчи пилла ха­зинаси” хусусий корхонаси бу борада ижобий натижаларга эришаётир.

– Соҳада тажрибага эга қатор фермер ва оилавий хўжаликлар пилла парваришидек жуда нозик ишни яку­нига етказиб, етиштирилган ҳосилни буюртмачиларга ет­казиб бермоқда, – дейди “Навоий ҳу­дудий агропилла” масъ­улияти чекланган жамияти бош агрономи Х.Очилов. – Ипак қурти пар­­ва­ришида уларга етакчи мутахассисларимиз яқиндан кўмаклашди. Натижада ҳосилдорлик ортди. Айни кунгача тарқатилган 1135 қути ипак қуртининг ҳосили терилиб, корхоналарга 63,3 тонна пилла топширилди. Унинг бир қисми энг сифатли нав – уруғ­лик учун сараланди. Ўртача ҳосилдорлик бир қутидан 56 килограммни ташкил этмоқда.

Кармана туманидаги “Севолтепа равнақи”, Қизилтепа туманидаги “Нигорабону Севарахон”, “Аҳмад Намоз”, Навбаҳор туманидаги “Қаҳҳор Саид” фермер хўжалик­лари пил­ла­корлари белгиланган режани ортиғи би­лан бажарди.

Вилоятда пилла топшириш қизғин давом этмоқда.


Манба: ЎзА.  Муаллиф: Нуриддин Раҳимов.

Улашиш: