Нима учун бодринглар ҳосил тугмайди қолади?
Бодринг палагида мева тугунларининг ҳосил бўлмаслигини бир-нечта сабаблари бўлиши мумкин.
Бодрингларда аёл гулларининг пайдо бўлишини кечикиши ва ҳосилга кеч кириши авваламбор уруғ сифати билан боғлиқ.
Янги уруғлардан ўсиб чиққан ўсимликлар кўпроқ эркак гулларни чиқаради. Тугунли аёл гулларни эса кечроқ чиқаради. Буни олдини олиш учун 2-3 йил дам олган уруғларни ишлатишади, бир йиллик уруғларни экиш учун эса совуқда тоблашади ёки қиздиришади.
Агар битта жойга бир неча йил кетма-кет бодринг экилса, ерда патогенлар тўпланиши рўй беради. Бу нарса рўй бермаслиги учун экинларни алмашлаб экиш лозим. Бодринг учун энг яхши ўтмишдошлар: карамни эртанги навлари, илдизмевали ўсимликлар, дуккаклилар (нўхат, ловия), пиёз, помидор, қалампир ва картошка.
Ўсимликлар зич экилганида ҳаво яхши айланмайди, уларга қўёш нури ва озиқлантирувчи моддалар етишмайди. Натижада гуллаш кечикади ёки заиф бўлади. Бодринг экилган жой ёруғ ва совуқ шамолдан ҳимояланган бўлиши лозим. Тупроқ таркибида кўп миқдорда гумус, озиқлантирувчи моддалар бўлиши ва тупроқ нейтрал кислоталилик кўрсаткичига эга бўлиши керак (оптимал интервал рН 6,5 – 7). Ўсимликлар ораси 20 см. ни ташкил қилиши лозим.
Совуқ сув билан суғориш ҳам мева тугунларининг ҳосил бўлмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Суғориладиган сувнинг оптимал ҳарорати 250С. Суғориш эрталаб эрта вақтда ёки кечки пайит амалга оширилади. Шу билан бирга, поянинг чиришини олдини олиш учун томир бўғими атрофидаги тупроқни қуруқ тутиш керак. Гуллашгача бўлган даврда тупроқ доимий равишда намлатилиб турилади, ундан кейин суғориш камайтирилади – бу аёл гулларнинг кўпайишига ёрдам беради. Агар кунлик ўртача ҳарорат 270С дан юқори бўлса, суғориш чекланмайди. Аксинча, кунда икки мартагача суғориш мумкин, чунки юқори ҳарорат мева тугунларининг тугулишига тўсқинлик қилади. Ўсимликлар кам суғорилганида, уларнинг ҳосили аччиқ бўлади.
Ҳаддан ташқари кўп азот ўғитларини бериш тупроқда фосфор ва калий танқислигига олиб келади. Шунингдек бодринглар вегетатив массани ошириб боради, баргларда, палакда қўнғир ранг пайдо бўлади ва кўп миқдорда пуч гулларни пайдо қила бошлайди.
Тугун ҳосил қилиш учун ўсимликларни оддий суперфосфат аралашмаси билан озиқлантириш мумкин (50-60 грамм суперфосфат 10-15 грамм кул қўшилган 10 литр сувга аралаштирилади). Аралашма бир ҳафта мобайнида тиндирилади. Гуллаш бошланиши билан азотли ўғитлаш тўхтатилади.
Бутун мавсум мобайнида микроэлемент қўшилган озиқлантириш 4 марта амалга оширилса етади. Ҳосилни оширишда бодринг ўсимликларига бундай ўғитлаш жуда яхши таъсир қилади.
Манба: www.agroxxi.ru Муаллиф: Анна Ильяшенко – ФГБУ «Россия қишлоқ хўжалиги назорати Ростов референт маркази» ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё бўлими агрономи