Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қичитқи (газанда) ўтининг шифобахш хусусиятлари

23/Noyabr/2024 14:48
  1733

Қичитқи ўти (Utrika dioika, Utrika urens) темир моддаси манбаси ҳисобланади. Кучли қон тозаловчи ва ишлаб чиқарувчи, яллиғланишни ва шишларни кетказувчи, иммунитет тизимини қувватлантирувчи ва қондаги қанд моддасини туширувчи, аллергик реакцияларни бошқарувчи, яроқсизланган тўқималарни (мумкин қадар) янгидан қурувчи, барча камчиликларни тўлдирувчи ва қаришни секишлаштирувчи сифатларга эга. Газанда бўғимлар, ревматизм ва орқа касалликларига, простатит, тироид ва лимфа безларининг катталашиишига, буйрак ва ўт пуфаги тошларига, ҳар қандай яллиғланишга, анемия ва аллергик касалликларга, саратон, алзгеймер ва мултипл склероз (MS) га қарши қўлланилади. Умуман олганда қичитқи ўти кўп касалликларга шифодир.

·        Бир чой қошиқ янги майдаланган қичитқи ўти уруғи + бир чой қошиқ қичитқи ўти суви ёки бир чой қошиқ аччиқ қовун ёғи билан аралаштирилиб, иккига бўлинади ва ҳар икки бурун тешигига қуйилади. Қафасли суяк қопламаларини очишда таъсирли восита, бўшлиқларни тозалайди, бурундаги тиқилишларни кетказади. Катталашган лимфа безларига ва тироид безига сурилса, шишларини қайтаради.

·        Газанда арпа суви билан пиширилиб ичилади. Ўпка яллиғланиши ва балғамдан xалос қилади. Айни шаклда пиширилиб, ичилган газанда уруғи астмага қарши жуда фойдали.

·        Газанда ёғини ичиш ич қотишига фойда беради.

·        Мўррисафий билан пиширилган газанда ичиш ҳайзларни кесади.

·        Қичитқи ўти ва унинг уруғи ҳомилага фойдали бўлиб, туғишни қулайлаштиради.

·        Янги қичитқи ўти уруғи туйилиб, занжабил суви билан намланади ва ёғли қоғозга сурилади. Саратон яраларига ва ҳар қандай шишга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.

·        Қичитқи ўти ёқилади, ундан қолган кули эриган туз билан аралаштирилиб, ёғли қоғозга сурилади, саратон яралари ва шишларга қўйилади. Дока латта билан ўраб, 10-12 соат кутилади.

·        Янги ёки қуруқ қичитқи ўти эзилиб, сирка билан аралаштирилади. Сўнг ёғли қоғозга қўйилиб яллиғланган бўғим, егзема, садаф (псориаз), варикоз, катталашган талоқ, жигар ва ҳар қандай шишга (яллиғланган шишларга ҳам) қўйилади. 10-12 соат кутилади.

·        Эзилган янги қичитқи ўти ёки суви сирка билан ёки сиркасиз бош терисига сурилса, садаф (псориаз) ва кепакни (қазғоқни) йўқотади, яраларни ёпади, сочларни кучлантиради, порлатиб, яхшилайди.

·        Қуруқ қичитқи ўти туйилиб, чой қилиб ичилиши, таом устига сепилиб ёки салатга қўшиб ейилиш мумкин. Гўшт билан пиширилган қичитқи ўти шифо хусусиятларини йўқотади.


Манба:  Салиҳ Айдин (2009). Ҳақиқий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан). Истанбул, Sembol Basım.

Улашиш: