Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Японияда совуққа чидамли бананлар етиштиришмоқда

22/Noyabr/2024 08:28
  1303

Ҳаво ҳарорати қишда нолдан паст даражада бўладиган Окаяма префектурасида етиштирилган бананлар нафақат Японияда, балки бошқа давлатларда ҳам ҳайрат билан қаршиланди.

Илгари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳеч қандай тажрибаси бўлмаган Сетсузо Танака, 40 йиллик изланишлардан кейин бананларнинг совуқ ҳавода ҳам яшаб қолишини таъминловчи усулни ишлаб чиқди. Унинг усули тропик ва субтропик ҳудудлар ташқарисида мева етиштириш имконини беради.

Танака илк бор банан ўсимликларини Окинавадан келтириб, иситиладиган иссиқхонага экди, аммо бунга қарамай ўсимликлар яшаб қолмади. Шунда саботли тадқиқотчи ўсимликларни ҳаво ҳарорати аста-секин совутиладиган мухитга жойлаштирса, балким бананларни совуқ ҳавога мослашишга “ўргатиш” мумкин деган фикрга келди.

Танака, ўсимликларни махсус суюқлик билан хўллаган ҳолда, олти ой давомида музлатиш камераси ҳароратини босқима-босқич -600С га қадар пасайтириб, аста-секин уларни музлатиб бошлади.

Натижада, ушбу криотерапиядан ўтган банан ўсимликлари нафақат яшаб қолди ва ўсди, балки ҳосилга кириш тезлиги бўйича оддий бананларни ортда қолдирди. Ўзининг бананларини очиқ майдонда ҳам етиштириш мумкин бўлсада, Танака ўсимликларни тайфунлардан ҳимоя қилиш учун иссиқхоналардан фойдаланмоқда. 2015 йилда Танака пестецидларсиз органик махаллий бананларни етиштириш компаниясини ташкил қилди. 2017 йилда эса тўла қувватли етиштиришни бошлади. Бундай бананларнинг бир қутиси 4860 иен (37 евро) туради.

Манба: www.freshplaza.com

Улашиш: