Интенсив боғнинг анъанавий боғдан қандай фарқлари борлигини биласизми?
Интенсив боғнинг анъанавий боғлардан қуйидаги фарқлари мавжуд:
▪ Интенсив боғларга сифатли, баланд бўйли кўчатлар экилиши натижасида ажратилган жойни симбағазда қисқа вақтда тўлдиради ва натижада дарахт умрининг биринчи йилларида жуда кўп миқдорда қуёш нурларига тутилади. Дарахт ажратилган жойни қанчалик тез тўлдирса, мева шохлар шунчалик тез ривожланади ва гектарига олинадиган ҳосил максималлаштирилади.
▪ Дарахтларнинг зичлиги етарли даражада бўлиши керак. Биринчи йил охирида дарахтлар симбағазни тўлиқ ёки катта қисмини қоплашига эришиш зарур. Бунга эришишнинг ягона йўли 1,5–1,8 метрли кўчатларни экиб, уларни қисқартириб кесмасликдир. Шундай қилинса иккинчи йилдаёқ ҳосил олиш мумкин.
▪ Дарахтлар иккинчи йилда ҳосил бера бошлаши натижасида ўсиш ҳамда ҳосил бериш ўртасида мувозанат пайдо бўлади ва томирларнинг ўсиши чегараланади.
▪ Симбағазда дарахт шохлари қуёш нурлари осон тушадиган ҳолда шакллантирилади. Бу орқали кесиш, меваларни сийраклаштириш ва териш ишлари осонлашади.
▪ Дарахт мевали шохлари қалин бўлмайди.
▪ Томирлар зичлашиб ўсиши натижасида уларнинг тезлиги сустлашади.
▪ Дарахт шох-шаббасининг деярли барча қисми ердан туриб бошқарилади.
▪ Боғдаги ишлар кичик техникалар орқали самарали амалга оширилади ва кимёвий препаратлар самараси ортади.
▪ Интенсив боғларнинг кўп харажат талаб қилувчи меваларни дўл ва қуёшдан зарарланишига қарши тўрлар билан ёпиш пировардида иқтисодий томондан катта фойда келтиради. Тўр билан ёпилган боғларда мева кўриниши сифатли ва мўл бўлади.
Манба: Аброров Ш., Султонов К., Нормуратов И. (2016). Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари [Матн]: қўлланма. Тошкент: Baktria press.