Қовун, тарвуз ва узум шарбатларининг фойдали хусусиятлари ва уларни тайёрлаш
Қовун шарбати бошқа барча шарбатларга нисбатан кальцийга бой ҳисобланади. Кальций эса суяк, тиш ва тирноқлар учун фойдалидир. Унинг таркибида темир моддаси миқдори ҳам юқори. Бундан ташқари қовун шарбати чанқоқ босди, асаб тизимини тинчлантириб, қувватлантирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади.
Янги қовун уруғлари ва пўчоғидан тозаланади. Майда бўлакчаларга кесилиб бир идишга солинади ва устига шакар сепиб, салқин жойда 2–3 соатга қолдирилади, сўнгра сув қуйиб, 5 дақиқача қайнатилади ва совитилади. Шарбат совуқ ҳолида истеъмол қилинади.
1 л банка учун: қовун 600 г; сув 700 г; шакар 200 г.
Тарвуз шарбати юраги ва буйраги бемор кишиларга жуда фойдалидир. Жигар хасталикларида тарвуз шарбати организмдан фақат суюқликни чиқариб қолмай, балки уни енгил ҳазм қилувчи шакар билан ҳам таъминлайди.
Янги тарвуз ювилади ва 4 қисмга бўлиб кесилади. Лаҳими пўчоғидан ажратиб олинади ва майдаланади. Сўнгра лаҳм шарбати тўла ажралиб чиққунча сиқилади ва сиздириб олинади, хоҳишга қараб шакар қўшиш мумкин. 5–10 дақиқа қайнатилади. Тайёр шарбат совуқ ҳолда ичилади. Бир стакан шарбат учун 200 г тарвуз ва 5 г шакар керак.
Узум шарбати қувват ва тетиклик беради. Юрак-қон томир тизими бузилганда айниқса фойдалидир.
Узум меваси шохчаларидан, баргларидан тозаланади. қайнаб турган сувга аввал узум солинади, сўнгра шакар солиниб 10 дақиқа қайнатилади. Тайёр шарбат совиганда ичилади.
1 л банка учун: узум 300 г; шакар 100 г; сув 1,5 литр.