Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Америкалик қорағат ишлаб чиқарувчилар Трампдан мамлакатга кириб келаётган ушбу маҳсулот учун бож олишни сўрашмоқда

22/Noyabr/2024 23:57
  1634

Америкалик фермерлар маҳсулотларини, ўзларини бозоридан чет эллик рақобатчилар сиқиб чиқаришмоқда.

Америкада қорағат мавсуми бошланди.

Авваллари фермерлар ҳосилнинг мўллигию кўллигидан, сифати юқорилигидан қувонишган бўларди. Бироқ бу йил фермерларнинг қувонишига асос йўқ. Ҳосил терилмасдан қолиб кетмоқда. Мексика, Перу ва Чилилик қорағат етиштирувчи фермерлар билан рақобатлашиш уларга қийин бўлмоқда.Фермерларнинг сўзларига кўра, ҳосилни реализация қилиш тобора қийинлашмоқда. Бундан 10 йил муқаддам қорағат бизнеси яхшигина даромад келтирар эди. Эндиликда фермерлар бу бизнесдан воз кечишмоқда. Бундан бир неча йил аввал Мексика минглаб акр ерда қорағат етиштира бошлади. Маҳсулот таннархи эса Американинг ўзида етиштирилган қорағатдан 3 баробар арзон. Қолаверса, сифат жиҳатдан ҳам асло қолишмайди.

 Фермерлар муаммо ечимида ҳукуматдан нажот кутишмоқда ва соҳани сақлаб қолиш мақсадида Трампдан импорт қорағатга бож ставкасини белгилашини сўрашмоқда.

Улашиш: