Илк бор дронларни гуллаган нок дарахтларини чанглатиш учун қўллашди
Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясида баҳорги гуллаш даврида гулга кирган нок дарахтларини чанглатиш учун дронлардан фойдаланишди.
Бетоу уездидаги 16.7 гектар майдонда нокнинг Бретшнейдер нави ўсади. Суюқ чанглатиш усулини дрон ёрдамида маҳаллий фермерлар илк бор амалга оширишди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
Нокнинг жами 69 тури ва мингга яқин нави мавжуд. Бретшнейдер навини Хитойда кўп ўстиришади – меваси таркибида 11% қанд моддаси мавжуд, эти ширин ва серсув. Дарахт 150 йил яшайди. Хитойда бу нав қимматли тур саналиб, у одатда ёруғ жой ва унумдор ерни маъқул кўради. Аммо бошқа шароитда ҳам яхши ўса олади, совуқ ва шамолга чидамли. Сўнгги йилларда Хитойда дронлардан фойдаланиш ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда. Февраль ойида Е Нанг 184 илк такси дрон синовдан муваффақитяли ўтгани ҳақида хабар қилинганди. Мутахассислар дрон 100 килограммгача юк кўтара олиши, 500 метр баландликка кўтарилиши, қуввватланмай 25 дақиқа узлуксиз парвоз қилиши, тезлиги соатига 130 км.ни ташкил қилишини маълум қилишди. Яқин 2 йил ичида уларни ишлаб чиқариш режага киритилган.