Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Италияда 1 кг қулупнайнинг нархи 10 еврогача чиқиб кетди

25/Mart/2024 08:59
  839

Ёмғирлар ва салқин об-ҳаво Европа ва АҚШнинг жанубий қисмларида қулупнай етиштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса қулупнайга бўлган талабнинг ва нархнинг кўтарилиб кетишига олиб келади. 

Масалан, Калифорнияда қулупнай плантациялари узоқ давом этган ёмғирлардан зарар кўрди. Флорида ва Мексикада ҳосил кутилганидан кам бўлди. Италияда 1 кг қулупнайнинг нархи 10 еврогача чиқиб кетди. Бу ерда илк ҳосилни йиғиб олиш март охирида бошланган эди, бироқ февралдаги совуқ туфайли ҳосилнинг 30 фоизи йўққа чиқди. 

Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. 

Бироқ Исроил ва Австралияда фермерлар ҳосилдан мамнун. 


Улашиш: