Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ғўзапоя ва қовочоқдан ўғит сифатида фойдаланиш

22/Noyabr/2024 23:19
  1523

Йил давомида Республикамиз миқёсида 3 млн. т га яқин ғўзапоя тўпланади. Унинг таркибидаги азот, фосфор, калий ва микроэлементлар миқдори гўнгдагидан қарийб 2 марта кўпдир (1-жадвал). Ғўзапояни ўғит сифатида ишлатиш эвазига пахта ҳосилдорлиги ўрта ҳисобда 2—3 ц/га га ошади. Ғўзапояни махсус техника билан жойида майдалаб сўнгра шудгор қилиш ва тўғридан-тўғри ҳайдаб юборишдан турлича самара олинади. Бунинг асосий сабаби иккинчи ҳолда ғўзапояни тупроққа аралаштириб сифатли ҳайдалмаслигидадир.

1-жадвал. Ғўзапоя ва қовочоқ таркибидаги озиқ моддалар миқдори, %

(Қ. Розиқов, 1976)

Ғўзанинг тана қисми

Азот

Фосфор

Калий

Ғўзапоя

0,93

0,58

2,75

Қовочоқ

1,03

0,49

3,00

Майдаланган ғўзапоя компост сифатида ўрага бостирилиб, устига минерал ўғит, сув ва вилт замбуруғининг кушандаси триходерма қўшилса, сунъий гўнг ҳосил бўлади. Айни модда пахта ҳосилдорлигини гектарига 3— 4,5 ц/га ошириши мумкин, лекин уни тайёрлаш учун кетадиган сарф-харажатлар кўп бўлгани сабабли кенг қўлланилмайди. Ғўзапоя кули фосфор ва калийга бой бўлгани учун ундан беда етиштиришда унумли фойдаланиш мумкин.

Манба:

Б. Мусаев (2001). Агрокимё. Тошкент: Шарқ.

Улашиш: