Сазан балиғининг хусусиятлари ва қиммати
Барча дарёлар ҳавзаларида, ҳовуз хўжаликларида кенг тарқалган, етиштириш ҳамда кўпайтириш учун қимматли объект ҳисобланади. Чучук сувли кўл ва дарёларнинг ифлосланмаган оқар сувларида кўпайтириш учун иқлимлаштириш мумкин. Сазан юқори даражада ўсиши билан ажралиб туради. Шу йил чиққан сеголеткалар 30-70 г ва ундан ҳам кўпроқ, икки йилликлари — 400 г, уч йилликлар - 1,5-1,8 кг вазнга эга бўладилар. Улар ташқи муҳит шароитига қаноатли. Юқори даражадаги озуқалик сифатлари билан ажралиб туради: икки йиллик сазан танасида 6,5 фоиз ёғ, 16,14 фоиз оқсил, тана салмоғининг 54,4 фоизини ейиладиган қисми ташкил этади; унинг калориялилиги — 875,5 ккал (вазни 1 кг балиқники). Кўпайиши, икрасининг ривожланиши, озиқланиши жиҳатидан карпга яқин туради.
Манба:
Д. Ниёзов (2013). Балиқ – битмас бойлик. Тошкент: Dizayn-press.