Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Баҳори буғдой, арпа ва сулини ўғитлаш

21/Noyabr/2024 20:36
  1252

Республикамизда баҳори дон экинлари ичида баҳори буғдой нисбатан кам миқдорда етиштирилади. Буни тупроқ-иқлим шароитларининг нобоплиги билан эмас, балки деҳқончилик юритиш тизими билан изоҳлаш лозим. Зеро, бу экиннинг экиш ва парваришлаш бошқа асосий қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш агротехникаси билан бир паллага тўғри келиб қолади.

Сули тупроқ унумдорлиги ва муҳитига унча талабчан эмас. Баҳори буғдой ва арпа нисбатан унумдор, муҳити мўътадил ёки мўътадилга яқин тупроқларда яхши ўсиб-ривожланади. Бу экинларнинг ҳосилдорлиги иссиқлик режими унча яхши бўлмаган оғир механикавий таркибли тупроқларда ва шунингдек, енгил механикавий таркибли тупроқларда кескин камаяди. Сулининг илдиз тизими яхши ривожланган бўлиб, баҳори буғдой ва арпаникига нисбатан тупроқнинг анча чуқур қатламларига тушиб боради. У тупроқдаги қийин эрийдиган бирикмаларни ҳам нисбатан кўпроқ ўзлаштириш қобилиятига эга.

Маълум миқдордаги ҳосил (25 ц/га) ва шунга мос сомон таркибидаги озиқ моддаларнинг миқдори жиҳатидан ҳам тавсифланаётган донли экинлар бир-биридан фарқ қилади (1-жадвал).

1-жадвал. Гектаридан 25 центнер дон ҳосилини шакллантириш учун турли баҳори дон экинлар томонидан сарфланадиган озиқ моддалари миқдори, кг

(В. А. Демин, 1989)

Экин тури

Сарфланадиган:

 

азот

фосфор

калий

Баҳори буғдой

95

30

45

Арпа

70

30

60

Сули

80

35

80

Озиқ моддаларини ўзлаштириш найчалаш ва бошоқланиш даврларида анча жадал кетади (2-жадвал).

2-жадвал. Баҳори дон экинлари томонидан озиқ моддаларининг ўзлаштирилиш динамикаси, энг кўп ўзлаштириладиган миқдорга нисбатан, %

(В. А. Демин, 1989)

Ривожланиш даврлари

Баҳори буғдой

Сули

 

Қуруқ модда

Азот

Фосфор

Калий

Азот

Фосфор

Калий

Тупланиш

12

33

42

37

аниқланмаган

Найчалаш

30

65

57

68

аниқланмаган

Бошоқланиш

54

74

73

88

51

36

54

Гуллаш

77

87

85

100

82

71

100

Сут (думбул) пишиш

100

100

100

87

90

83

88

Тўла пишиш

95

83

97

69

100

100

83

Бир т дон (шунга мос миқдорда сомон) билан баҳори дон экинлар тупроқдан куйидагича миқдорда озиқ моддаларини олиб чиқиб кетади:

баҳори буғдой — 38 кг азот, 12 кг фосфор, 25 кг калий;

арпа — 27 кг азот, 11 кг фосфор, 24 кг калий;

сули — 30 кг азот, 13 кг фосфор, 29 кг калий.

Баҳори дон экинлари учун беда, дуккакли-дон экинлари ва ўғитланган кузги донли экинлар яхши ўтмиш-дош ҳисобланади. Картошка, қандлавлаги каби ҳосили кеч муддатларда йиғиб-териб олинадиган экинлар ўрнида баҳори дон экинлар етиштирилганда, ўғитларга, айниқса азотли ўғитларга бўлган талаб юқори бўлади. Беда ва дуккакли-дой экинларидан кейин экилган баҳори дон экинларининг азотли ўғитларга бўлган талаби кескин камаяди.

Баҳори донли экинлар учун биринчи навбатдаги озиқ элементи азот ҳисобланади. Иккинчи ўринда фосфор туради. Енгил механикавий таркибли тупроқларда калийнинг аҳамияти катта.

Барча тупроқ-иқлим минтақаларида баҳори дон экинларини экиш билан гектарига 10 кг фосфор (Р2О5)ни суперфосфат ёки аммофос шаклида қўллаш яхши натижа беради. Фосфорли-калийли ўғитларнинг асосий қисми кузда, шудгор остига берилгани маъқул.

Одатда, баҳори дон экинлар баҳорда азотли ўғитлар билан қўшимча озиқлантирилмайди. Фақат суғориладиган деҳқончилик шароитида, нитратларнинг илдизларни тарқалиш зонасидан ювилиб кетиш хавфини ҳисобга олиб, азотнинг бир қисмини (30—40 кг/га) шу мақсадда ажратиш мумкин.

Гектаридан 3,5—4,0 т ҳосил олиш учун бўз тупроқлар минтақасида 100—120 кг азот, 80—90 кг фосфор, 50—60 кг калий қўлланилади. Айрим тадқиқотларнинг натижаларига қараганда, йиллик азот меъёрининг бир қисмини (30—40 кг) мочевина ўғити шаклида барги орқали (илдиздан ташқари озиқлантириш) пуркаш, дон сифатини сезиларли даражада оширади.

Манба:

Б. Мусаев (2001). Агрокимё. Тошкент: Шарқ.

Улашиш: