Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Март ойида асаларичиликда қандай ишлар бажарилади?

24/Noyabr/2024 05:16
  1681

Ҳудудга боғлиқ равишда феврал­март ойларида асаларилар қиш уйқусидан уйғона бошлайди. Яхши об­ҳавода улар уядан учиб чиқиб, гул шираси ва чангини йиғишга киришади. Аммо, ҳали об­ҳаво барқарор эмас, табиатдан олинган озуқа асалариларга етишмаслиги мумкин. Шу сабабли уларга қўшимча озуқа бериш керак.

Ҳаво илий бошласа ва ҳаво 15°С дан пасаймаса, асосий баҳорги тафтишни ўтказинг. Дастлаб асаларилар қишдан қандай  чиққанлигини, оилалар кучини ва оилада она асалари борлигини текширинг. 5 ва ундан кўп рамкалар тўлиқ арилар билан қопланган бўлса, оила кучли, 4 рамка бўлса – ўртача ҳисобланади. Агарда бундай рамкалар 4 тадан кам бўлса, оила – кучсиз. Ячейкаларни кўздан кечиринг, личинкалари борми? Бор бўлса, ҳаммаси жойида ва она асалари ҳам бор. Агар она асалари бўлмаса, унга бошқа оиладан етилган она асалари уясини қўйиш керак.

Кўрик пайтида асаларили рамкаларни янги тоза уяга қўйинг ва шунча рамка қолдирингки, токи асаларилар уларни тўлиқ қопласин. Эски уяларни тозаланг, совунли сув билан ювинг, қуритинг ва кавшарлаш лампаси билан куйдиринг.

Манба:
Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: