Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Май ойининг бошида пишадиган шафтолилар

21/Noyabr/2024 19:13
  1251

Муҳиддин Нишонов ўзининг “Баракали ота замини”фермер хўжалиги ер майдонида иссиқхонага 30 сотихли боғ ташкил қилди. Қизиғи шундаки, минг тупдан ортиқ шафтоли кўчатлари айни пайтда гуллашни бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар қилди.

-Банкдан фермер хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланиш ва шу иссиқхонани ташкил қилиш учун 184 миллион сўм кредит олганмиз, -дейди М.Нишонов. - Иссиқхона шаклидаги боғда “Лола”, “Қизилжигар” каби 7 хил эртапишар, ноёб шафтоли навларини парваришлаяпмиз. Иссиқхона қуёш нурига исийди, ҳеч қандай қўшимча воситалардан фойдаланмаймиз. Мен доимо, “Ҳар доим биринчи, ёки ҳеч қачон!” шиорига амал қилиб яшайман. Насиб қилса, май ойининг бошидаёқ республикамизда энг биринчилардан бўлиб 7 хил турдаги шафтоли мевасини маҳаллий бозорларга олиб чиқамиз ва экспортга йўналтирамиз.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: