Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Писта уруғларини экишга тайёрлаш

24/Noyabr/2024 12:15
  1632

Экиш учун соғлом, зарарланмаган уруғлар ишлатилади, улар махсус ажратилган жойлардан терилади. Бу уруғлар ГОСТ нинг I, II классларига мос бўлиши шартдир (1-расм).

Мевалари тўлиқ пишгандан сўнг уруғлар терила бошланади. Улар уруғини ўраб турган қобиғидан тозаланади, зарарланган, касалланган ва майдалари олиб ташланади, сўнгра қуёшда 5-6 кун қуритилади. Кейин уруғлар қуруқ, яхши шамолланадиган хонада осилган ҳолда сақланади.

7894fhf-dhf123fj8-dlds23864sb.png (388 KB)

1-расм. Экиш учун зарарланмаган уруғлар

Экиш учун стратификацияланган, бўртиб чиққан уруғлар ишлатилади. Экишдан бир ой олдин уруғлар хандақларда стратификацияланади. Бунинг учун улар яхшилаб ювилган дарё қумида 1:3 нисбатда аралаштирилади (1 қисм уруғ ва 3 қисм қум) ҳар 5-6 кунда уруғ ва қум аралашмаси қориштириб, намлаб турилади.

Қисқа муддат ичида оз миқдорда (10 кг/га) уруғларни экишга тўғри келганса, улар сувда 3 кун ушлаб турилади, қопларга солинади (карбоз туридаги қопларда) ва илиқ хонада осиб қўйилган ҳолда ушлаб турилади, ҳар 1-2 кунда намланади. 8-9 кундан сўнг уруғлар ўса бошлайди ва у экиш учун тайёр бўлади.

Манба:

Чернова Г.М. (2010) Ўзбекистонда эрозияга қарши ва сув хавзаларини мухофаза қилишда хандон писта (Рistachio vera l.) экинзорларини барпо қилиш бўйича тавсиянома. Тошкент

Улашиш: