Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Парранда гриппи: касаллик белгилари ва унга ташҳис қўйиш

21/Noyabr/2024 19:23
  1415

Паррандалар гриппи ўта агрессив бўлиб, касалланиш даражаси 80-100%, ўлиш эса – 10-90% бўлади.

Грипп – паррандаларнинг контагиоз вирус касаллиги бўлиб, септицемия, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг яллиғланиши билан кечади. Ушбу касаллик кўпгина номлар билан, шу жумладан “Европа  ўлати” ёки “классик ўлат” деб аталади. Парранлар гриппи — паррандаларнинг вирусли инфекцион касаллиги бўлиб, вируснинг баъзи штаммлари одамлар учун патоген ҳисобланади ва юқори даражада ўлимга олиб келадиган оғир касалликдир.

Қўзғатувчи вируси юқори ҳароратга чидамсиз, 65-700 С да 2-5 дақиқада, паст ҳароратда, аксинча узоқ вақт давомида ўз фаоллигини сақлайди. Масалан 40 С да вирус инфекцион ва гемагглютинация хусусиятларини бир неча ҳафта сақлайди. Вирус лиофиллашган ҳолатда 40 С да 2 йил, - 700 С да 5 йилдан зиёд, музлатилган гўштда 300 кундан зиёд фаол сақланади. Дезинфекторлардан 2-3% ли ўювчи натрий, формалин, 4% ли фенол, 5% ли хлорид кислотаси вирусни 5 дақиқада фаолсизлантиради.

Грипп уй паррандалари ва ёввойи қушлар орасида учрайди. Товуқ, каптар ва куркалардан ажратилган А1 вирус сичқон, қуён, денгиз чўчқачаси учун патогенли. Одам гриппи вирусини (А2) уй, ёввойи паррандаларда аксинча, парранда вирусини одамда бўлиши исботланган. Ёввойи ва уй паррандаларида бир вақтда кўпгина тур ҳайвонлар (чўчқа, от) ва одам гриппи вируслари мавжуд бўлиши мумкин. Хўжаликка вирус озуқа, инвентарлар, дезинфекция қилинмаган гўшт ва тухум солинадиган таралар билан киради. Грипп билан жўжалар, резистентлиги пасайган товуқлар, айниқса, улар тўйимсиз озуқалар билан озиқлантирилганда, ёмон микроклиматда, зич жойлаштирилганда касалланади.

10-Go11o759gle-Chr12o9me-22.jpg (269 KB)

Вирусни тарқатувчи бўлиб, кемирувчилар, мушук, ёввойи паррандалар, озуқа, сув, инвентарлар, транспорт хизмат қилади. Табиий шароитда вирус нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш шиллиқ пардалари орқали паррандалар организмига киради. Вирионлар организмга киргач, лимфа тизими ва қон орқали бутун организмга тарқалади. Бу вируснинг вирулентлиги, паррандаларнинг резистенлиги, уларнинг сақланиш ва озиқлантириш шароитларига боғлиқ. Ушбу касалликда 40-60% тухум олиш камаяди, товуқлар тузалгандан 2 ой кейин ўзига келиши мумкин. Кўп ҳолларда грипп Ньюкасл касаллиги, инфекцион бронхит, инфекцион ларинготрахеит ва бошқа касалликлар таъсирида иммунитетнинг пасайиши оқибатида содир бўлади. Касалликнинг пайдо бўлишида йил фасллари, паррандалар ёши, жинси, зоти, конституцияси роль ўйнамайди.

Парранда гриппини белгилари. Касалликнинг яширин даври 1- 3 кун, баъзида узоқроқ давом этиши мумкин. Касаллик ўткир, ярим ўткир ва сурункали кечади. Касаллик бошланишида патлар ҳурпайган бўлади, тухум қуйиш кескин пасаяди, касал парранда маюс, кўзини юмиб оёқларида туради, иштаҳаси пасайиши кузатилади. Шиллиқ пардалар қизариб шишади, ярим очиқ тумшуқлари орасидан чўзилувчан шиллиқ суюқлик оқади, бурун тешикларида қотган экссудат тўпланиб, бекилган бўлади. Баъзи товуқлар сирғаси шишган, тожи ва сирғаси қон динамикаси бузилиши оқибатида қора-қўнғир рангли бўлади. Нафас олишда хириллаш кузатилади, унинг ва пульсларнинг тезлашиши, тана ҳароратининг 43 - 440С гача кўтарилиши ва ўлишдан олдин 300 С гача тушиши кузатилган. Касаллик 3-4 кун ичида ўлим билан тугайди. Вируснинг А1 серотипи касалланган бўлса, ўлиш 100% бўлади. Касаллик ярим ўткир, сурункали кечса, паррандалар ўлими 5-20% гача бўлади. Асаб тизим ўзгариши туфайли оёқ, қанотлар ва баъзи пайтлар бўйин фалажланади. Паррандалар тухумдан қолади, ҳолсизланади, кўзини юмиб, чўнқайиб қолади. Ринит, конъюнктивит, кератит пайдо бўлади. Касаллик ўткир кечганда қалтираш ҳосил бўлиб, парранда 1-2 кунда ўлади. Паррандаларда респиратор белгилар билан бирга диарея кузатилади, ахлати кулранг-яшил рангли суюқ бўлади. Уларда атаксия, тиришиш, айланма ҳаракат, ўлим талвасасидан  олдин бўйин ва қанот мушакларида тортилиши кузатилади.

131-odno-iz-proy9512eniy-32159-33203.png (595 KB)

Парранда гриппида ташҳис қўйиш. Ташҳис қўйишда клиник, эпизоотологик маълумотлар ва патологоанатомик ўзгаришларга асосланган дастлабки диагноз қуйилади. Якуний диагноз лаборатория текширишларга асосланиб ташхисланади.

Паррандалар грипп касаллигини септик шаклини Ньюкасл касаллигидан, инфекцион бронхит (ИБ), инфекцион ларинготрахеитдан (ИЛТ), пастереллёз, микоплазмоз ва бошқа респиратор касалликлардан фарқлаш керак бўлади.

Паррандалар гриппини даволаш усули яратилмаган, қўзғатувчини тарқалиб кетмаслиги учун паррандалар дарҳол мажбурий қонсиз усулда ўлдирилиб йўқотилади.

498-472156c-148d0aae-3f0d489a.jpg (251 KB)

Хабибулло Хамдамов,

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Улашиш: