Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Январ ойида асаларичиликда қандай ишлар бажарилиши лозим?

24/Noyabr/2024 03:09
  1137

Асалариларнинг душмани ва текинхўрлари кўп бўлади, шу сабабли уяга кириш жойи соқчилар томонидан ишончли қўриқланади, улар ҳар қандай пайтда чақирилмаган меҳмонга ташланишга шай туради. Ўзга уяга биронта бегона ари кира олмайди. Ҳар бир уянинг ўз ҳиди бўлади ва у одамга билинмайди. Асалари бу ҳидни танасининг алоҳида чуқурчасида сақлайди. Кўзга яқин учиб келар экан, асалари уни очади ва соқчиларга уни руҳсатнома сифатида кўрсатади.

Одатда, январ йилнинг энг совуқ ойи ҳисобланади. Бу пайтда асаларилар мудроқ ҳолатда бўлади. Шуни билиш зарурки, бу ҳолатда ҳар бир асалари уянинг тубига тушиб қолса, юқорига чиқа олмайди ва совуқдан нобуд бўлади.

Заруратга кўра уянинг томидаги қорни сидириб туринг, ёстиқ ва холст уядан чиқиб қолмаслигини кузатинг, акс ҳолда улар нам тортиши мумкин ва намдан асаларилар ўлади. Қорни тозалашда уяни қимирлатмасликка ҳаракат қилинг, токи асаларилар пастга тушиб қолмасин.

Уянинг кўзи олдида ўлик асалариларни кўрсангиз, уларни йиғиб олинг ва албатта ёқиб юборинг, чунки улар инфекциядан ўлган бўлиши мумкин ва уя олдида қолдирилса, унинг тарқалишига сабаб бўлади.

Манба:

Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: