Тимпания: чорва ҳайвонларида катта қориннинг дам бўлиши
Тимпания - катта қориннинг газ билан тўлиб дам бўлиши. Бу ҳолат тез ачийдиган озуқаларни (масалан кўк беда) берганда кузатилади. Бу касалликка кўпроқ йирик шохли чорва моллари чалинади. Тимпания қўй ва эчкиларда камроқ кузатилади, туяларда эса жуда камдан кам ҳолларда намоён бўлиши мумкин.
Даволаш ва олдини олиш чоралари. Бундай касаллик намоён бўлса, аввалом бор ҳайвон катта қорнидаги озуқанинг ачишига қарши дорилар берилади – 10-12 г креолин (ярим литр сув билан ичирилади), марганцовка (калий перманганат) паст пушти ранг эритмаси, 2-3 литр сут зардоби ва ҳоказо.
Шудринг ва ёмғирдан кейин, дуккакли ўсимликларнинг гуллаш даврида молларга озуқани қуритилган ёки силосланган ҳолда бериш керак. Концентрат озуқаларни кўп миқдорда бериб бўлмайди, уларни дағал озуқалар билан аралаштирилган ҳолда бериш керак.