Харид Қилиш Саватчаси

Жами

25 тоннадан кўпроқ наъматак ҳосили йиғиб олинди

21/Noyabr/2024 07:42
  1135

Сариосиё туманидаги Узун ўрмон хўжалиги жамоаси ўрмонларни қўриқлаш, сақлаш ва маданий ўрмонзорларни кенгайтириш билан бирга бепоён майдонларда табиий ҳолда ўсадиган шифобахш неъматлар ва ўсимликларни йиғиб олишда ҳам бошқа ўрмон хўжалиги ишчи-ходимларига ўрнак бўлишаяпти.  Сурхон тонги” газетаси хабар берди.

Тажрибали раҳбар Алламурод Одиловнинг айтишича, шу йилнинг ўзида ўрмонларда табиий ўсадиган шифобахш наъматак ҳосилидан 25 тоннадан кўпроқ йиғиб олинди ва мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналарига етказиб берилиб, 20 миллион сўмдан кўпроқ даромад кўрилди. Ўрмончилар кийик ўти, тоғ райҳони, тирноқгул, тоғ чойи, қизил дўлана, қалампир ялпиз сингари шифобахш гиёҳларни ҳам йиғиштириб олиб, шартнома асосида фармацевтика корхоналарига сотишаяпти.

Манба: surxontongi.uz

Улашиш: