Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Компост қандай тайёрланади?..

21/Noyabr/2024 09:36
  992

Богдорчиликда компостли массалар кенг қўлланилади. Уни тайёрлашда сабзавот ва гул ўсимликлари пояси, барг ва яшил қолдиқлари бегона ўтлар, тўкилган барглар, қулупнай палаги қирқимлари, уй ахлати, ювинди, похол ва бошқа чиқитларни ишлатиш мумкин. Компостлаш турли органик чиқинди ва чиқитларни ўсимликлар томонидан ўзлаштиришга ёрдам берибгина қолмай, микроорганизмлар фаолияти ҳисобига ҳаводан азот йиғишни йўлга қўяди.

Компостлар текис майдонларда ёки 1 м гача чуқур ўраларда тайёрланади. Гўнг, гўнг шалтоғи, фекалия, фосфор уни, оҳак, кул ва бошқа органик ҳамда минерал ўғитлар билан тайёрланган торфли компостларга катта аҳамият берилади. 1 қисм гўнг учун 1-3 қисм ихтиёрий торф олинади. Бундай компостга 2-3 фоиз фосфор уни қўшса яхши бўлади. Компостлар қуриб қолиши мумкин эмас, уларни доимо намлаб туриш зарур.

34-40 см ли торф қатлами, 20-30 см ли гўнг қатлами билан кетма-кет жойлаштирилади. Компостнинг умумий баландлиги 1,5-2,0 м бўлади. Унинг юқори қатлами торф бўлиши зарурдир. Торф билан оҳак, кул ва фосфор унидан яхши компост тайёрланади, уларни 2-4 фоиздан оғирлиги бўйича қўшилади. Бу компост 1 гектарга 15-30 т миқдорида ишлатилади.

Манба:

Бўриев Ҳ., Абдураҳмонов Л., Жононбекова А. (1999). Гулчилик. Тошкент, «Меҳнат».

Улашиш: