Асаларичиликда декабр ойида қилинадиган ишлар
Совуқ тушиши билан асаларилар ўзларига мақбул ҳароратни сақлаш бўйича қишки клубни ташкил этади.
Бу пайтда сиз асалари хўжалиги ишларидан чалғиб, ўз асбоб ускуналарингизни тартибга солишингиз, эски сушни эритишингиз, келгуси баҳорга эҳтиёт уяларни ҳозирлаб қўйишингиз мумкин.
Тезтез кўрик ўтказиш орқали асалариларни ташвишлантирмаслик керак, бунинг ўрнига уянинг кўзига шланг тиқиш орқали уларни тинглаб кўриш мумкин. Уянинг деворига чертиб, тинглаб кўринг. Баланд ғовурғувур эшитилиб, дарҳол тинса, демак ҳаммаси жойида. Агарда қуруқ, чирсиллайдиган овоз эшитилса, демак уяда озуқа етишмайди. Озуқа етишмаганда асалариларга илиқ асал ёки қиём бериш керак, шуни ёдда тутингки, буни заруратсиз ва жуда совуқ ҳавода қилиш керак эмас.
Агарда декабрнинг ўрталарида ҳаво ҳарорати 15°С дан ошса, кўрик ўтказиш мумкин. Шу билан бирга оилага варроатозга қарши дорилар, масалан, бипин билан ишлов бериш мумкин.
Кўрик пайтида мумкатакдаги асалга алоҳида эътибор қаратиш керак. Унинг кристалланишига йўл қўймаслик керак, чунки бунда асаларилар овқатланишига қийналади. Агарда асал кристалланган бўлса, асалариларга қўшимча озуқа бериш шарт.
Манба:
Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.