Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка экспорт қилишни бошлади

28/Mart/2024 10:52
  516

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка экспорт қилишни бошлаб юборди. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди, деб ёзади «Халқ сўзи online».

Манба маълумотларига кўра, Республиканинг Иссиқкўл вилоятидан Ўзбекистонга биринчи партия сифатида 66 тонна озиқ-овқат картошкаси жўнатилган. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон мамлакатнинг 17 та компаниясига Қирғизистондан картошка импорт қилишга руҳсат берганди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: