Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Халқаро бозорларда пиёз нархи қимматлашмоқда

23/Noyabr/2024 06:26
  1190

Пиёз Украина ва Европа мамлакатлари бозорида ҳақиқий тренд бўлиб қоляпти. Хусусан, Польшада ушбу маҳсулот нархи ўн йиллик рекордни янгилаб, қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳақида «Халқ сўзи online» FreshMarket сайти маълумотига асосланиб хабар берди.

Экспертларнинг қайд этишича, биргина октябрь ойининг бошида Польша бозорида пиёз нархи ўртача 1,5 баробар ошган. Боз устига, поляк ишлаб чиқарувчилари талаб ортиши муносабати билан бу кўрсаткичларни ўзгартиришига тўғри келмоқда. Масалан, ҳафта бошидан буён ушбу сабзавот нархи қиймати 8 фоиз қимматлашган. Оқибатда бугунги кунда Польшада бир килограмм пиёз 1,2-1,4 злотий (0,32-0,37 евро)дан таклиф қилинмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 2,6 баробар қимматдир.

Бозор иштирокчиларининг кўпчилиги Польшада пиёзга нисбатан талаб юқори бўлгани учун унинг нархи яна ошишига ишончи комил. Боз устига, мазкур маҳсулотни нафақат маҳаллий улгуржи компаниялар, балки ноқулай об-ҳаво туфайли пиёз ҳосили камайиб кетган ЕИнинг бошқа давлатлари импортчилари ҳам сотиб олаётир.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: