Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ҳинд олимлари А витаминига бой маккажўхори навини яратди

22/Noyabr/2024 02:10
  1496

Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (IARI) олимлари А витаминига ва бошқа қимматли аминакислоталарга бой маккажўхори навини яратишди.  

Маккажўхори Ҳиндистонда буғдой ва шолидан кейин учинчи муҳим маҳсулот ҳисобланиб, йил давомида етиштирилади ҳамда чипс, бодроқ ва попкорн тайёрлашда ишлатилади. 

Айни пайт Ҳиндистонда етиштирилаётган маккажўхорининг гибрид навлари лизин ва триптофан сингари аминокислоталарга бой бўлса-да, уларда А витамини оз. Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти олимлари ўсимликларни чатиштириш орқали янги нав яратишди ва ана шу муаммони ҳал қилишди.  

Маълумки, А витамини кўз, тиш, тери ва суяк тўқимаси учун муҳим микроэлемент ҳисобланади. 


Улашиш: