Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида картошка етиштиришда ўғитларни қўллаш хусусиятлари

23/Noyabr/2024 13:50
  1109

Ўзбекистон шароитида картошка етиштиришда ўғитларни қўллаш, бошқа экинлардаги каби, ўзига хос хусусиятларга эга. Улар тупроқнинг маълум хусусиятлари:

·        гумус ва азотнинг камлиги;

·        юқори карбонатлилиги, тупроқ аралашмасининг камишқорлилиги;

·        нисбатан алмашучан ҳажми катта бўлмаган ернинг ишқорий асослари (асосан кальций) билан тўйинганлиги;

·        чанг фракцияларнинг кўплиги;

·        микроагрегатликнинг юқорилиги ва биокимёвий жараёнларнинг фаоллиги билан боғлиқ.

Карбонатлиликни юқорилиги фосфорли кислоталарни тез бирикишини юзага келтиради, юқори биогенлик хусусияти эса – аммонийли ва бошқа шаклдаги азотли ўғитларни сувда осон эрувчан нитрат бирикмаларига тезда ўтишини ва шу сабабли тупроқнинг кўндаланг қатлами бўйича доимо силжиб юришга мойиллик қилади.

Ўзбекистоннинг тупроқлари таркибида азот ва ўзлаштирувчи фосфорли кислоталар кам миқдорда бўлиб, аммо нисбатан калий билан яхши таъминланган. Шунинг учун етиштирилаётган картошка азотли ва фосфорли ўғитларга кўпроқ талабчандир. Азотли ўғитларни бир томонлама қўллаш, фосфорли ўғитларга нисбатан, самаралироқдир. Калийли ўғитлар кўпчилик ҳолларда сезиларли самара бермайди. Аммо юқори ҳосил олинадиган унумдор тупроқларда ҳамда кучли сув ўтқазувчанлик хусусиятига эга тупроқларда калийли ўғитларни қўллаш зарурдир. Масалан Тошкент қишлоқ хўжалик институти кафедра тажрибаларидан бирида қуйидагича ҳосил олинган: гектарига ўғитсиз – 8,2 т., бир томонлама фосфорли ўғит қўланилганда – 8,2, фақат азотли ўғит – 9,5, азотли ва фосфорли ўғит берилганда – 10,5, азотли, фосфорли ва калийли – 11,3, азотли, фосфорли ва гўнг –11,9, фақат гўнг – 10,5 т ҳосил олинган.

Манба:

В.И. Зуев, Ҳ.Ч. Бўриев, О. қодирхўжаев, Б.Б. Азимов (2005). Картошкачилик. Тошкент.

Улашиш: