Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Болгария ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ҳамкорлик

10/Aprel/2024 12:48
  617

Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва Болгариянинг Пловдив аграр университети ректори Христина Янчева билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Пловдив аграр университети ва Тошкент давлат аграр университетлари ўртасида ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишларида магистратура, докторантура мутахассисларига таълим бериш ва уларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиш юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалалари ҳам кўриб чиқилди, “Қўшма дастур” лойиҳалари ишлаб чиқилди ва меморандум имзоланди. Унга кўра, қўшма лойиҳа асосида ўқиган талаба, магистр ва изланувчилар икки университет дипломига эга бўлади.

Манба: agro.uz

Улашиш: