Колорадо қўнғизи ва унга қарши кураш
Колорадо қўнғизи картошканинг энг хавфли зараркунандаси бўлиб, республикамизнинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари барча вилоятларида тарқалган. Бу тур зараркунанда картошка баргини кемириб зарар етказади, айрим йиллари ҳосилни 50 % гача нобуд қилиши мумкин. Республикамиз шароитида колорадо қўнғизи 3-4 та авлод бериб ривожланади. Картошкадан ташқари у помидор, айниқса бақлажонга жиддий зарар етказади.
Кураш чоралари.
Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, ерга ишлов бериш, қишда суғориш ва хоқазо.
Биологик усул: Падизус ва периллус кандалаларини ва олтинкўзни қўллаш (тухум ва ёш личинкаларига қарши).
Кимёвий усул: Регент, 4% эм.к-0,25 л/га, Каратэ, 5% эм.к-0,1 л/га, Маспилан, 20% н.к-0,02 -0,025л/га. Адонис, 4% эм.к-0,25 л/га.
Манба:
Болтаев Б.С. ва бошқалар (2013). Сабзавот экинларининг зараркунанда, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари. Тошкент.