Ўлкамизда қанча қишлоқ хўжалик техникалари мавжуд?
“Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” деган мақол бор. Бу бежизга эмас. Сўнгги пайтларда кўрилган тезкор чоралар ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаларининг нархи 5 фоизга туширилди, деб хабар берди ЎзА.
2018 йил 1 июль ҳолатига кўра юртимизда 150 486 дона қишлоқ хўжалик техникалари мавжудлигини кўрсатмоқда. Шундан, 57 822 дона трактор, 58 019 та тиркама, 3 608 та буғдой ўрувчи комбайнлар, 1 224 дона пахта териш машиналари, 1 738 емиш ўрувчи техника, 28 075 таси бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларидир. Улардан 82 921 донаси хизмат кўрсатиш муддатини аллақачон ўтаб бўлган. Бу эса, мавжуд эҳтиёжни кўз олдимизда тўлароқ гавдалантиради.
Демак, қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий қилишни замоннинг ўзи долзарб вазифа қилиб қўймоқда.
Манба: www.uza.uz