Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Сентябр ойида қишлоқ хўжалик ҳайвонларида ўтказиладиган ветеренария тадбирлари

23/Noyabr/2024 19:40
  1046

1.                 Қорамолларнинг пироплазмидозларини олдини олиш учун полиамидин, азидин, диамидин, этдин препаратларининг бирортаси билан 100 кг тирик вазнга 5 мл миқдорда (йўриқномага асосан) химиопрофилактика ўтказилади. Молхоналардаги ва қорамоллардаги каналарни йўқотиш учун уларни инсектоакарицид препаратлар билан яъни маҳаллий циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульсиясидан тайёрланган 0.015-0.2% ли ишчи эмульсияси билан дезакаризиция қилинади.

Майда шохли молларда соғлом хўжалик, туман, вилоятларда санитария усули орқали комплекс тадбирлар билан биргаликда бруцеллёзни олдини олиш ва қарши курашиш чораларини олиб бориш керак. Бу ерда ҳар ой қон олиниб, текшириб, икки маротаба салбий натижа олгунга қадар олиб борилади. Кейинчалик ҳар йилига бир марта бруцеллёзга текшириб борилади.

Бруцеллёз билан касалланишга хавфи бор соғлом хўжаликларда ва носоғлом хўжалик, туман, вилоятларда қарши кураш мақсадда комплекс чора-тадбирлар билан биргаликда тирик, қуруқ бруцеллёзга қарши штамм-19 ёки штамм “Рев-1” вакциналари билан тўлиқ дозада 5-6 ойлик қўзилар қўллаш қўлланмасига асосан эмланади.

2.                 Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини трематодоз, стронгилятозларининг олдини олиш учун умумий гельминтологик ва копрологик усуллар билан диагностик текширишлар ўтказиш лозим. Касаллари ажратилиб, панакур, ивомек, ивермектин, тетрамизол каби антигельминтикларнинг бирортаси билан йўриқнома асосида даволанади.

Манба:

Ветеринария илмий-тадқиқот институти (2017). Деҳқон-фермер хўжаликларида чорва моллари ва паранда касалликларига қарши ветеринария чора-тадбирларини илмий асосда ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар. Самарқанд.

Улашиш: