Сигирлардаги маститни қандай даволаш мумкин?
Мастит сигирнинг нафақат елинига балки, бутун организмига тарқалиб кетади. Шу сабабли, сигирлардаги маститни даволаш инфекцион жараёнларни антибиотиклар ёрдамида амалга оширишга ҳамда жониворнинг умумий ҳолатини яхшилашга, иммунитетини оширишга, мастит рецидивларини олдини олишга йўналтирилиши лозим. Ушбу нуқтаи назардан комплекс (ҳар томонлама) терапияни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Ўткир маститда сут безларини зудлик билан бактериялардан халос этиш даркор. Бунинг учун ҳар икки соатда сигирни соғиб туриш керак. Жониворни ҳимоя қилиш кучини сафарбар этиш учун ҳамда, гиперемиясини (қон айланишини) келтириш учун, елиннинг хасталанган қисмини ҳар куни 5 маҳал совуқ сув билан сувлаб туриш тавсия этилади. Бундай муолажадан сўнг, ҳар гал сигирни яхшилаб соғиб юбориш ва елинини сўрғич учига томон қаратиб уқалаш зарур.
Бугунги кунда сигирлардаги маститни сут йўллари орқали елин ичига юбориш учун септогель, мастисан, мастилекс каби антибиотиклар суспензияси билан даволаш бўйича бой материаллар мавжуд. Дори тез орада ҳужайраларга кириб бориб, бир неча кун ичида уларда йиғилиб боради.
Бироқ сурункали йирингли мастит ҳолатида, бириктирувчи тўқималар ўсиши сут каналлари ёпиб қуяди ва елин паренхимаси атрофияси авж олганда, антибиотиклар билан даволаш яхши самара бермайди. Хасталанган сут безлари қайта тикланмайди ва микробларни бутун сигир елини бўйлаб тарқалиб кетишига омил бўлади. Бундай ҳолатларда, сут безларига 200 мл 1% ли ляпис эритмасини ёки 100 мл 5% ли йод эритмасини юбориш мақсадга мувофиқдир.
Сигирлардаги мастит профилактикаси
Сигирлардаги маститнинг олдини олиш бўйича мажмуавий профилактик чора-тадбирлар:
· чорвачилик хўжалиги ишчиларини қатъий талаб асосида танлаб олиш ва уларни ўргатиш;
· сут-маҳсулот фермалар ишини тўғри йўлга қўйиш;
· ҳайвонларни тўғри парваришлаш ва озиқлантиришни ташкил этиш;
· ҳайвонларни соғиш ва парваришлаш қоидаларига қатъий амал қилиш: сигирларни соғишдан аввал ва соғиб бўлгандан кейин уларнинг елинини дезинфекцияловчи эритмалар билан ювиш, соғиш тартибига риоя қилиш ва ҳоказо;
· молхонада доим тартиб ўрнатиш ва унга ёндош ҳудудларни ўз вақтида тозалаб туриш;
· сигирларни мунтазам равишда ветеринарга текширтириб туриш;
· ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш ва репродуктив тизими органларларидаги касалликларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, уларни ўз вақтида даволаш;
· туғруқдан олдин ва оғиз сути берадиган даврларда сигирларнинг сут безларидаги шишларнинг олдини олиш ва уларни даволаш;
· мунтазам тарзда сигирларни турли этиологиядаги маститга чидамлилигини оширишга йўналтирилган селекция-генетик ишларни олиб бориш;
· қорамолларни парваришлашда иштирок этувчи хизматчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари.