Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёш куркаларни сув билан таъминлаш

23/Noyabr/2024 21:39
  967

Янги тухумдан очиб чиққан курка жўжаларга  ем беришдан олдин пипетка ёрдамида махсус тайёрланган сут эритмаси берилади.

Сут эритмасининг таркиби:

1.     Сут – 1 стакан

2.     Шакар – 2 чой қошиқда

3.     Поливитамин – 6 дона таблеткаси

4.     Пенициллин ёки биомицин – 1 та флакон

Ёзда беда, қичитқиўт ва сабзи шарбатларини тенг равишда қўшиб ичирилади. Сувни биринчи кунлари вакуум сувдонларда берилади. 10-15 кундан бошлаб сув ёғоч, тунука ёки пластмасса идишларда берилади. 4-5 кунлари курка жўжаларининг кўриш ва сезиш органлари яхши ривожланмаганлиги учун сувдонлар ва емдонларни хонанинг яхши кўринадиган ёруғ жойларига жойлаштирилади. Организмда сув танқислиги курка жўжаларини мускул ошқозони кутикуласининг чириши ва ўзгаришига олиб келади. Натижада курка жўжаси нобуд бўлади. Шу даврда озуқа истеъмол қилиш оч қолгандан ҳам хавфли ҳисобланади. Куркаларни ёмғир  ва кўлмак сувлардан ичириш мумкин эмас, юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланишлари мумкин. Ошқозон-ичак касалликларини олдини олиш учун ҳар 7-10 кунда бир марта сувга марганцовка қўшиб оч қизил ранг қилиб берилади. Сувнинг ҳарорати хона ҳарорати билан  бир хил бўлади.

Бир кунда бир бош куркага 1,5 литр сув сарфланиши инобатга олиниши лозим.

Манба:

Рўзиев Р.И. ва бошқалар. (2017). Курка  боқиш  бўйича қўлланма. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот  институти, Тошкент.

Улашиш: