Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистондан 7 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилинди?

24/Noyabr/2024 00:07
  1256

2018 йилнинг январь-июль ойларида жами 690,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 527,4 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 74,0 фоиз) экспорт қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг берган маълумотларига асосан ЎзА хабар қилди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг таркибига қаралса, 463 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 204,4 млн. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага кўпроқ миқдор (тонна)даги, 171,7 минг тонна мева ва резаворлар 270,8 млн. АҚШ долларига (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,9 минг тонна кўп) экспорт қилинган.

 Манба: ЎзА

Улашиш: