Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўлкамиздан Россияга қилинган саримсоқ экспорти 84 фоизга ошди

19/Aprel/2024 01:58
  649

2018 йил январь-май ойларида Ўзбекистон Россияга 795,5 минг АҚШ долларилик 779 тонна саримсоқ экспорт қилди. Бу ҳақда “Экспортеры России” порталига асосланган ҳолда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

Манбада қайд қилинишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон бу маҳсулот экспорт ҳажмини 84%га, қийматини эса 61%га оширган.

2018 йил январь-май ойларида Россияга саримсоқ пиёзни Хитой (77%) ва Миср (17%) мамлакатлари энг кўп миқдорда экспорт қилган.

Россия саримсоқ импортининг 2 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: