Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи ташкил қилинди

24/Noyabr/2024 04:48
  1185

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил март ойида Тожикистон Республикасига қилган давлат ташрифи давомида яқин икки йил мобайнида ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди, деб ёзади “Халқ сўзи” газетаси.

Шундан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилди. “Саховат” бозорида ўзбек тадбиркорлари маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Сўғд вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилган бўлиб, унга кўра, ҳам икки давлат тадбиркорлари бизнес-форумлар, кооперацион биржаларда иштирок этиб келмоқда.

Яқинда Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган“Сўғд — 2018” халқаро кўргазма-ярмаркасида Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштироки таъминланди.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: