Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари зарарсизлантирилди

22/Noyabr/2024 01:34
  1544

Юртимизда ветеринар осойишталикни таъминлаш мақсадида ҳайвонлар иммун фонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда, дея маълум қилди Давлат ветенария қўмитаси. 

857 мингга яқин чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги ҳайвонлар сақланадиган жойларда дезинсекция тадбирлари олиб борилди.

Республикамизга кириб келган ҳамда транзит орқали ўтаётган 55 мингдан ортиқ автомашиналар ва 2,8 мингга яқин темир йўл вагонлари дезинфекция ишловидан ўтказилиб, зарарсизлантирилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лаборатория текширувлари натижасида истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт, сут маҳсулотлари ва тухумлар ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди. Бунинг натижасида аҳоли истеъмоли учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишини олди олинди.

Қорамолларнинг наслини яхшилаш мақсадида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 1 млн. 450 минг бошдан ортиқ сигирлар сунъий уруғлантирилди.


Улашиш: