Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Гидропоника усулидаги иссиқхоналар

18/Aprel/2024 09:50
  833

Ҳорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда  гидропоника усулидаги иссиқхоналарни қуриб ишга тушириш Хоразм вилоятининг кўпгина туманларида  бошлаб юборилган. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки,    гидропоника (гидропоника грекча сўз бўлиб «hydro» - сув, «ponos» -ишчи, яъни сувли иш эритмаси маъносини англатади) усулида қишлоқ хўжалик экинлари тупроқсиз, махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади. Масалан Бундай шароитда ўсимликлар учун зарур бўлган барча мўътадил омиллар, жумладан, ҳаво ҳарорати, намлиги, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидирид, тоза сув, макро ва микро озиқа элементлари билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади. Натижада ўсимликларда фотосинтез жараёни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб, жадал ўсиб-ривожланиши ва мўл ҳосил бериши таъминланади.

Мазкур иссикхонларда оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларининг бир тупидан 2,5–3 килограммдан ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 10–12 килограммгача етади.     Умуман, иссиқхонада помидор кўчатлари уч ой ичида пишиб етилиб, 7–8 ой давомида узлуксиз ҳосил беради. Бу ерда тупроқ ва гўнгдан умуман фойдаланилмайди. Шунга қарамай, ўсимликларнинг сув ва минерал озиқа моддаларга бўлган талаби ўз вақтида таъминланади. Оддий иссиқхоналарга нисбатан сув 60–70, иссиқлик эса 25–30 фоизгача тежалади. Сабзавот экинларининг пишиб етилиши 20–30 кунга қисқариб, ҳосил олиш даври 50–60 кунга узаяди. Экинларнинг ҳосилдорлиги оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2–2,5 баробар кўп бўлади.

Улашиш: