Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Эчкиларни озиқлантириш тадбирлари

24/Noyabr/2024 03:27
  1073

Эчкиларни тўғри озиқлантиришини ташкил этиш жуда муҳим тадбир. Уларнинг ҳаёти, маҳсулдорлиги, физиологик ҳолати ва организмдаги барча физиологик процеслар бу тадбирга бевосита боғлиқ шу сабали эчкиларни озиқлантиришида уларнинг тирик вазни, ёши, жинси, маҳсулот бериши, йўналиши, физиологик холати ҳамда йилнинг мавсуми инобатга олиниб махсус нормалар белгиланиб рацион тузилади ва у асосида уларни боқилиши доимий назорат қилиб брилади. Барча эчкилар тўғри озиқлантирилганида семизлиги ўрта ҳолда бўлади, агар бу холатдан ўзгарувчанлик пойда бўлса унда рационга ўзгартириш киритилади.

Эчкилар яйлов ҳайвони бўлиб, асосан яйловда асралади ва ундаги ўсаётган ўсимликларни истеъмол қилиб озиқ моддаларга бўлган талабни кондиради. Эчкиларни яйловда ўтлатиш қуйидаги мавсумларга бўлинади: кўклам, ёз, куз ва қиш.

Кўклам даври эчкичилик хўжаликларида 15 февраль 1 майгача давом этади. Бу даврда эчкиларни озиқлантириш уларнинг тул бериши, сут ишлаб чиқариши ва улоқларини эмдириши билан боғлиқ ҳолда олиб бориши таъминланади. Бу мавсумда эчкиларни озиқлантириш учун асосан бўз ерлар, саксаул, қандим, чакалаклар ўсадиган яйловлар ишлатилади. Бу яйловларда асосан қорабош, илоқ, кўнғир бош каби ўтлар (эфемерлар) эрта ўсади. Бу яйловлар текис ва турли баланд ўсадиган ўтлардан холи бўлиши зарур. Эчкиларни ва улоқларни кузатиб боришига қўлайлик яратади. Қолаверса, бу яйловларда эчкиларни суғориш учун қудуқлар бўлиши шарт. Улоқларни ичини ўтказмаслиги учун қудуқлардаги сув шўр бўлмаслиги керак. Эчкиларни ўтлатиш учун махсус кун таритиби ишлаб чиқилади эрталаб соат 7 - 11 ўтлатиш, 11 - 12 суғориш, 12 - 14 дам олиш, 14 - 19 гача эса ўтлатиш ва 19 дан эрталабгача махсус тунаш жойида дам олдириш.

Ёз мавсуми - 1 майдан то 15 сентябргача давом этади. Бу мавсумда хўжаликда асосан қисир эчкилар, катта улоқли эмизувчи ва соғин эчкилар, ҳамда 1 ёшлик улоқлар ва такалар бўлади. Бу эчкилар бир хил тартибда озиқлантирилади. Нимжон серпушт ва соғин эчкиларга келсак, қўшимча озиқ ҳам берилади. Бу мавсумда яйловлардаги илоқ, қўнғирбош ва бошқа қуриб қолган ҳолда уруғли ўтлар эчкилар учун жуда фойдали озуқа ҳисобланади. Бу яйловларни суви чучук ёки салгина шўр бўлиши мақсадга муофиқ, ёзги яйловларда қўзиқулоқ, соган каби ўтлар ҳам бўлса яхши деб ҳисобланади. Бу мавсум ўтлатиш вақти кечқурун ва куннинг салқин даврига тўғриланади, қолган пайтларида эчкиларни дам олиши мақсадга мувофиқдир.

Куз мавсуми 10 октябрдан 15 декабргача давом этади ва бунда хўжаликда асосан улоқсиз эчкилар, қочирилган эчкилар ва оналаридан ажратилган улоқлар, наслга яроқсиз гўштга топширилган ва ахталанган такалар бўлади ва деярли бир текис озиқлантирилади. Бу даврда эчкилар яйловлардаги ўсаётган арпагон, чотир, қашқар, йўнғичка, нўхатак, соғон, каби ўтлардан озиқланади. Яйловларда қудуқлар бўлиши ҳам лозим. Яйловларда кузнинг охирига донашўр, балиқкўз каби ўтлар бўлади ва эчкилар уларни озиқ сифатида истеъмол қилади.

Қиш мавсуми 15 декабрдан 15 февралгача давом этади. Эчкилар қишки  яйловларида шувоқ, янтоқ, саксаул, барг пояли ўсимликлардан фойдаланади, қолаверса бошқа эфемер ўтлари ҳам ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Қиш мавсумида совуқ ҳамда қор бўрон ва ёмғир кунлари эчкилар қўлдан қўшимча озиқланади. Буни инобатга олиб ҳар эчкига бошига, қишловни яхши ўтказилиши учун 1,5-2 центнер дағал хашак тайёрланиши ва қишлайдиган жойларига босилиши керак.

Манба:

Джасимов Ф. (2002). Эчкичилик. Маъруза матнлари, Тошкент.

Улашиш: